Коутиньо буни истамаяпти

  • Mr.NoBoDy01.12.2021 20:00
  • 258
  • 30

"Барселона" бразилиялик ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньонинг жамоадан эртароқ кетишига умид қилишда давом этмоқда.

Журналист Рожер Тореллонинг фикрича, Коутиньонинг январда кетиши Каталония клубининг янги харидлари учун калит бўлиши мумкин.

Бироқ, манбанинг хабарига кўра, бразилиялик ҳали ҳам жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти, аммо вазият ўзгариши мумкин.

Олдинроқ, Коутиньода "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави Эрнандесни ишонтириш учун бир ой вақт борлиги хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар