"Барселона" Коутиньони икки Манчестер клубига таклиф қилган

  • Mr.NoBoDy01.12.2021 21:40
  • 213
  • 30

"Барселона" бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди, бироқ инглиз клублари бунга рад жавобини беришди, дея хабар беради "Diario Sport" нашри.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби бразилиялик футболчидан Ферран Торрес ва Рахим Стерлинг (иккаласи "Манчестер Сити") ёки Антони Марсьяль ва Эдинсон Кавани (иккиси ҳам "Манчестер Юнайтед") трансферларида фойдаланмоқчи бўлган.

29 ёшли Коутиньо жорий мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар