iks
ads


«Барселона» ҳимоячиси «Хетафе»га ўтди

  • Mr.NoBoDy19.07.2019 16:00
  • 837
  • 30

"Барселона" ҳимоячиси Марк Кукурелья "Хетафе"га ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Мадридликлар 20 ёшли футболчини бир йилга ижарага олишди. Шундан сўнг уни 6 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам ўзларида сақлаб қолишди. Бундан ташқари, футболчи кейинчалик бошқа жамоага сотиладиган бўлса, "Барселона" трансфернинг 40 фоизига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" аввалроқ Кукурельяни "Эйбар"дан 4 миллион еврога сотиб олган эди.

Марк Кукурелья "Барса" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумни у "Эйбар" сафида ўтказиб, барча мусобақалар доирасида 33та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar