"Барселона" "Реал" қизиқиш билдирган футболчини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy15.03.2019 11:00
  • 853
  • 30

"Барселона" "Валенсия" ҳужумчиси Родриго Моренога қизиқмоқда. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.

Манбанинг ёзишича, Каталония клуби бу футболчини ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқяпти. Ҳужумчининг нархи 120 млн еврога тенг, аммо "Барселона" бу пулни тўлашга тайёр эмас. Ўтган ёзда Родрига "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо Мадрид клуби трансфер борасида келиша олмаганди.

Жорий мавсумда Родриго 37 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар