iks
ads


Расман. Ака-ука Фекирлар «Бетис»га ўтишди

  • Mr.NoBoDy23.07.2019 16:00
  • 667
  • 30

«Лион» ярим ҳимоячиси Набиль Фекир расман «Бетис» футболчисига айланди. Андалусияликлар 26 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолашди.

Трансфер суммаси 19,75 миллион еврога тенг бўлди. Бу ҳақда «Лион» клуби хабар тарқатди. Бундан ташқари, умумий миқдори 10 миллион еврога тенг бўлган турли бонуслар ҳам назарда тутилган. Шунингдек, футболчининг кейинчалик амалга ошиши мумкин бўлган трансферидан 20 фоиз улуш французларга тегадиган бўлди.

Набилнинг укаси — ярим ҳимоячи Яссин Фекир ҳам «Лион»дан «Бетис»га ўтди. Францияликлар 22 ёшли футболчининг 50 фоиз трансфер ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar