Отабек Ғуломхўжаев: Айни пайтда бизда 2 та тенг кучга эга таркиб мавжуд

  • Mr.NoBoDy09.08.2019 10:34
  • 1025
  • 30

Бугундан Душанбеда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-19 championship-2019” мусобақаси старт олади.

Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақа олдидан терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Биринчи навбатда Тожикистон футбол федерацияси ва мусобақа ташкилотчиларига яхши кутиб олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун мазкур мусобақа жорий йил ҳисобидан дастлабки халқаро турнир бўлади. Ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиб келяпмиз. Май ойида берлинлик тенгқурларимизга қарши ўйин ўтказдик. Душанбедаги мусобақага мамлакат Суперлигасида ўйнаётган бир қатор ўйинчиларимизни олиб келмадик. Лекин шундай бўлса-да, ушбу ёшдаги авлодда анча кучли футболчилар тўпланган. Айни пайтда бизда 2 та тенг кучга эга таркиб мавжуд, ҳар бир ўйинчи шеригининг ўрнини боса олади, - деди мутахассис. 

Ўхшаш янгиликлар