Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияни мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy15.09.2019 22:34
  • 929
  • 30

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни кунларда Иорданияда йиғин ўтказмоқда.

Йиғин доирасида Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 марта баҳс юритилиши кўзда тутилган. Бугун дастлабки ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Унда Отабек Ғуломхўжаев шогирдилари 2 та тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. 

 

Иордания U19 – Ўзбекистон U19 0:2

Голлар: Улуғбек Хошимов, Миржалол Мирзаев. 

Ўзбекистон U19: Асадбек Полвонов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Иброҳимхалил  Йўлдошев, Суннатилла  Ҳамиджонов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Раҳимқулов, Хожимат Эркинов, Улуғбек Хошимов, Руслан Розиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Хуршид Убайдуллаев, Беҳзод Шамсиев, Мироншох Сатторов, Миржалол Мирзаев, Музаффар Олимжонов, Достон Турсунов, Отабек Жўрақўзиев, Элдор Бегимов. 

Ўхшаш янгиликлар