“GSB Bangkok Cup”: Ўзбекистон U19 Таиландни мағлуб этди ва 3-ўринни эгаллади

  • Mr.NoBoDy12.10.2019 18:00
  • 842
  • 30

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиландда ўтаётган “GSB Bangkok Cup” мусобақасида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки ўйинда Жанубий Корея U-19 термаси билан баҳс юритиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган вакилларимиз бугун 3-ўрин учун баҳсда Таиланд билан тўқнаш келишди. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган ўйинда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқишди. Ўйин тақдирини ҳал этган ягона голни Жасур Жалолиддинов киритишга эришди. 

 

Таиланд U19 – Ўзбекистон U19 0:1

Гол: Жасур Жалолиддинов (90+4). 

Ўзбекистон U19:  Хуршид Убайдуллаев, Одилбек Абдумажидов, Алибек Давронов, Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Беҳзод Шамсиев, Ислом Абдуллахонов,  Элдор Бегимов, Диёр Рамазонов, Абдулазиз Абдусаломов, Хусайн Норчаев.  

Ўхшаш янгиликлар