Тошкентда "Про" дипломи учун халқаро ўқув-курсларининг учинчи модули бошланди

  • Mr.NoBoDy19.03.2019 15:34
  • 1153
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш ва мураббийликни ривожлантириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
 
Жумладан, ўтган йилнинг 12-22 ноябрь ва 5-22 декабрь кунлари Тошкентда "Про" дипломи учун ўқув курсларининг биринчи ва иккинчи модуллари ўтказилди.Бугун пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт мажмуасида мазкур  халқаро ўқув курсларининг иккинчи модулига старт берилди. Ўқув курсларида Абдураимов Жасур, Ирисметов Жафар, Дадаматов Бахтиёр, Ҳасанов Нўъмон, Бердиев Рўзиқул, Актамов Ҳамиджон, Давлетов Февзи, Ҳайдаров Баҳромжон, Сакаев Илдар, Муминжонов Илҳом, Абдуллаев Рустам, Файзиев Давронжон, Акрамхўжаев Рифат, Назаров Ёрқин, Бақоев Улуғбек, Шерғозиев Аъзам, Петросян Артём, Қурбонов Мухтор каби машҳур мутахассислар иштирок этишмоқда. Шунингдек, Таиланднинг "Супҳанбури" жамоаси бош мураббийи Адебайо Гбадебо ва Ҳиндистоннинг "Гоа" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийи Клиффорд Мирандалар ҳам қатнашишмоқда.
 
Ўқув курсларини ФИФА ва УЕФА инструктори Бадр Аҳмад олиб борамоқда. Унга ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов ёрдам беряпти.
 
"Про" дипломи учун халқаро ўқув-курслари 26 мартга қадар давом этади. Якуний тўртинчи модул жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Имтиҳонни муваффақиятли топширган мураббийлар “Про” дипломи ҳамда 2 йилга мўлжалланган ЎФА лицензиясига эга бўлишади.
 
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар