Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол бўлишга даъвогарлар орасида финалга чиқди

  • Mr.NoBoDy05.04.2019 09:34
  • 1058
  • 30

 Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўз сайтида сўровнома ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ушбу сўровномада ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг голи ярим финалга чиқиб, ушбу босқичда Сауд Ҳарирининг "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ваҳда" ўйинида киритган голи билан беллашаётганди. Ҳамюртимизнинг голи рақибига қараганда кўпроқ овоз тўплаб, финалга йўл олди. Эндиликда Алибоевнинг голи мухлислар ўртасида ўтказилаётган "ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол" номинациясида ғалаба қозониш учун эронлик Андраник Теймурян билан баҳслашади.

Қуйидаги ҲАВОЛА орқали ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг голига овоз беришингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар