Ўзбекистонлик Олим Арифов ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда комиссар сифатида ишлайди

  • Mr.NoBoDy01.03.2019 10:25
  • 1210
  • 30

 
Хабарингиз бор, келаси ҳафтадан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланади. Хабарингиз бор, Ўзбекистондан бу босқичда "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари иштирок этишади.

ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинларга ҳамюртимиз Олим Арифов ҳам комиссар сифатида ишлашга таклиф этилган. Жумладан, 5 март куни "F"гуруҳидан ўрин олган баҳсда Австралиянинг "Мельбурн Виктори" жамоаси Жанубий Кореянинг "Тэгу" жамоасига қарши майдонга тушади. Шунингдек, 12 март куни Доҳа шаҳрида Қатарнинг "Ал-Садд" клуби Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан куч синашади. Мазкур икки учрашувда ўзбекистонлик Олим Арифов комиссар сифатида фаолият олиб боради.
 
ОЧЛ, "F" гуруҳи
2019 йил 5 март, Мельбурн
"Мельбурн Виктори" (Австралия) - "Тэгу" (Ж.Корея)
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)
Ён ҳакамлар: Ризо Суҳандан, Муҳаммад Ризо Мансурий (Эрон)
Тўртинчи ҳакам: Сайидвоҳид Козимий (Эрон)
Инспектор: Камикава Тору (Япония)
Комиссар: Олим Арифов (Ўзбекистон)
 
ОЧЛ, "D" гуруҳи
2019 йил 12 март, Доҳа
"Ал-Садд" (Қатар) - "Персеполис" (Эрон)
Бош ҳакам:Ким Дон Жин (Ж.Корея)
Ён ҳакамлар: Пак Сан Жун, Бан Ги Ёл (Ж.Корея)
Тўртинчи ҳакам: Ким Да Ён (Ж.Корея)
Инспектор: Антони Жон (Ҳиндистон)
Комиссар: Олим Арифов (Ўзбекистон)

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар