Тошкентда ОФКнинг "B" дипломи бўйича мураббийлик курсларининг тўртинчи модули бошланди

  • Mr.NoBoDy03.06.2019 16:00
  • 914
  • 30

 
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш мақсадида пойтахтимизда "B" дипломи учун ОФКнинг халқаро мураббийлик курслари ўтказиб келинаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бугун мазкур курсларнинг тўртинчи модулига старт берилди. 
 
Мазкур курсларда 24 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар орасида Зайниддин Тожиев, Ярослав Крушельницкий, Бахтиёр Қамбаралиев каби собиқ футболчилар бор.
 
Мураббийлик курсларини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб боряпти. Унга Ойбек Давлетмуродов ёрдам бермоқда.
 
Мазкур 4 модул якунига етганидан кейин мураббийлар имтиҳон топшириб, уларнинг ўқув-курслари давомида олган билимлари синовдан ўтказилади.
 

Ўхшаш янгиликлар