"Лочин" 2022 йилдан бошлаб қаторасига уч бор вилоят кубогини қўлга киритиб келмоқда. Жамоа, шунингдек, 2022 йилда Ҳоким кубоги ва Иккинчи лига мусобақаларида зафар қучишга муваффақ бўлган. Кубокдаги ғолиблик ҚарДУ жамоасига Лига қатнашчиси бўлиш имкониятини тақдим этади.
Маълумот учун, 2024 йилда Фарғона ва Бухоро давлат университетлари Лига қатнашчилари сафига қўшилган бўлиб, ФарДУ 1 йил ичида Пролига йўлланмасини қўлга киритганди.
Лига Қарши давлат университети аризасини мамнуният билан ўрганиб чиқади ва тез орада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни бошлайди.