ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор

  • Mr.NoBoDy 17.01.2025 13:16
  • 105
  • 30

ОКМК жамоаси дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади.

Режага кўра, жамоа бугун БААга жўнаб кетди.

Икки ҳафта (17 январь — 1 февраль) давомида Дубай шаҳрида янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрадиган ОКМК йиғин доирасида тўртта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган.

Йиғин давомида ОКМК ФК тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган бўлиб, ҳозирда учта рақиб маълум:

19 январь. ОКМК — ЦСКА (Россия)

22 январь. ОКМК — "Урал" (Россия)

29 январь. ОКМК — "Ордабаси" (Қозоғистон)


ОКМК Дубайдаги йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини 31 январь куни ўтказади. Айни пайтда клуб бир нечта рақиблар билан музокаралар олиб бормоқда.


Ўхшаш янгиликлар