Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 13:50
  • 99
  • 30

Бугун Суперлигада 4-тур баҳслари старт олади.

Ортда қолган 3та тур давомида клубларимиз фойдаланган формаларга эътибор қаратдик.

ПФЛ мавсумдан олдин ҳар бир клубимизнинг уй ва сафар формаларини тақдим этди. Дастлабки учта турда фақатгина 5та клуб уй ва сафар формаларидан фойдаланди холос. Булар "Навбаҳор", "Динамо", "Қизилқум", "Сўғдиёна" ва "Металлург".

9та клуб эса уйда ҳам, сафарда ҳам бир хил рангли формаларда майдонга тушди. Баъзи клубларда иккинчи форма ҳали ҳам етиб келмаган бўлиш эҳтимоли катта. Баъзи клубларда сафар формалари бор, аммо ранги мезбон формасига ўхшаш бўлгани боис бошқа футболкада майдонга тушган бўлиши мумкин.

"Насаф" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Олимпик" фақат оқда ўйнади (сафардагиси қизил)
"Пахтакор" фақат оқда ўйнади (уйдагиси кўк)
"Бунёдкор" фақат кўкда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Нефтчи" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси яшил-оқ)
ОКМК фақат оқда ўйнади (сафардагиси кўк)
"Андижон" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Локомотив" фақат қизилда ўйнади (сафардагиси оқ)
"Сурхон" фақат сариқда ўйнади (сафардагиси кўк)

П.С. Бироз аввал ПФЛ 4-турда клублар фойдаланадиган формаларни эълон қилди. Унга кўра "Локомотив" мавсумда илк бор оқ рангли футболкада ўйнайди. "Насаф" ҳам биринчи марта кўк рангли либосда майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар