Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 13:25
  • 81
  • 30

Вьетнам футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Диего Жустоцци Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўзбекистон турнирга ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Бундай тайёргарлик эвазига улар гуруҳ босқичида 3 та ғалабани қўлга киритди. Ўзбекистон қийин гуруҳдан жой олди. Шунга қарамай, биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг мураббийи жуда кучли мутахассис. Рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири саналади. Ўйлайманки, Вьетнам футзалчилари ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади.

Биз очиқ ўйин намойиш этадиган рақибларга қарши яхши ўйнаймиз, аммо энди бошқа тактикада ҳаракат қилишни бошлаймиз. Агар ғалаба қозонсангиз, давом этасиз, ютқазсангиз, уйга қайтишингиз керак.



Вьетнамлик футзалчилар ўтмишдаги ютуқлар ҳақида ўйлашларини истамайман. Менинг мураббийлик услубим доимо келажакка қаратилган. Вьетнамга келганимда, ўз-ўзимга мазкур жамоанинг ҳамиша ғалаба қозониши ва келажакка ёрқин назар билан қараши учун қаттиқ меҳнат қил ва муваффақият эриш деб айтганман. Яна эслатиб ўтамин, ўтмиш ортда қолди ва бу ҳақда ўйламанг.

Бизда 2024 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти бор. Худди ўтган ўйинларда бўлгани каби бу йилги турнирда ҳам шогирдларим кучли рақиб билан тўқнаш келганда юқори концентрацияни сақлаб қолишларини истайман. Шогирдларим ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, бироқ ушбу босқич ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва хато қилишга ҳаққимиз йўқ.

Менда энг кучли таркиб йиғилган ва биз бўлажак ўйинга тайёрмиз", — деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам баҳси 24 апрель куни 19:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар