"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 13:50
  • 60
  • 30

Эрик-Максим Шупо-Мотинг билан шартнома узайтирилмайди.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг мавсум охирида жамоани тарк этади, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.



Хабар қилинишича, мюнхенликлар 35 ёшли Шупо-Мотингнинг ёзда тугайдиган шартномасини узайтирмайди. Камерунлик футболчи ҳозирда "Бавария"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири бўлиб, йилига 10 миллион еврогача маош олади. Унга аллақачон Саудия Арабистони ва Қатардан таклифлар бор.

Эрик-Максим Шупо-Мотинг жорий мавсум "Бавария" либосида 31 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар