Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 14:25
  • 72
  • 30

Германиялик мутахассис Премьер-лигага қайтиши мумкин.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби хўжайини Жим Рэтклифф Германиянинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Томас Тухель билан музокаралар олиб борди, дея хабар бермоқда журналист Георг Хольцнер.



Хабар қилинишича, музокаралар чоғида Рэтклифф Тухель жорий мавсум якунланганидан сўнг амалдаги бош мураббий Эрик тен Ҳаг билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилса, "қизил иблислар"га ўтишга рози бўладими ёки йўқлигини билмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель бунгача Премьер-лигада ишлаган. Германиялик мутахассис 2021 йилнинг январидан 2023 йилнинг мартигача Лондоннинг "Челси" жамоаси бош мураббийи бўлган ва у билан Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар