Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 14:50
  • 69
  • 30

Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ироққа қарши кечган учрашувдан сўнг (1:2) матбуот анжуманида иштирок этди

- Жаноб бош мураббий, жамоангиз гуруҳ босқични иккинчи ўринда якунлади. Чорак финалда эса "D" гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келасизлар. "D" гуруҳида биринчи ўринни эгаллашга Ўзбекистон ва Вьетнам жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Чорак финалдаги потенциал рақибларингиз яъни шу икки терма жамоа ҳақида нималар дея оласиз? Сўнги Осиё кубогининг финалида Ўзбекистон билан финалда тўқнаш келган эдингизлар?

- Кимга рақиб бўлишимизни эртага билиб оламиз. Бугун таҳмин билдиришнинг эса фойдаси йўқ. Ўзбекистон ва Вьетнам яхши ўйин намойиш этишмоқда. Биз бу жамоаларни ўтган Осиё кубогида мағлуб этганмиз. Асосий вазифамиз ўзимизнинг ўйинимизни яхшилаш. Саволингиз учун раҳмат.




Ўхшаш янгиликлар