МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 15:25
  • 69
  • 30

Футболчилар эътирофга сазовор бўлишди.

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Энди Коул ва "Челси" собиқ ўйинчиси Жон Терри Англия Премьер-лигасининг Шон-шараф залидан жой олди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар берди.



Коул ва Терри беш карра Англия чемпиони саналади.

"Қўшилганимлан жуда миннатдорман. Мен майдонга тушганимда ҳар доим бор кучимни берганман. Бу эътирофдан жуда фахрланаман. Мен кийиниш хонасида кўплаб топ-футболчилар билан бирга бўлиш бахтига муяссар бўлдим. "Челси"дек клуб сардори бўлиш ва бир жамоа бўлиб эришган ютуқларимиз мен учун жуда аҳамиятли эди", – деди Терри.

 Эслатиб ўтамиз, йил бошида Эшли Коул АПЛ Шон-шараф залига киритилган эди.

Ўхшаш янгиликлар