"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 16:50
  • 57
  • 30

Футболчи жиддий жароҳат олган.

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дестини Удожи Европа чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Футболчи ўнг оёғидан жароҳатланган. У мавсум охиригача майдонга тушмаслиги аниқ.

Охирги хабарларга кўра, италияликнинг тикланиши учун 3 ой вақт керак бўлади. Демак, у нафақат мавсумнинг қолган қисмида, балки Европа чемпионатида ҳам қатнашмайди.

21 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар