Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 20:25
  • 99
  • 30

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабон Тибо Куртуа жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганини маълум қилди.

"Тибо ўзини яхши ҳис қилмоқда ва "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкин. Унинг тикланиш жараёни кўнгилдагидек ўтмоқда".

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа жароҳат сабаб бу мавсум ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмаган. "Кадис"га қарши учрашув 4 май санасига белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар