"Ал Насср" клубининг португалилик форварди Криштиану Роналду 39 ёшга тўлганига қарамай, жорий мавсум 43 ўйинда 42 та гол уришга муваффақ бўлди.
У ақл бовар қилмайдиган жисмоний ҳолатда ва қирқ ёшида ҳам футбол ўйнашни давом эттиришга тайёр.
Роналду овқатланиш ва машғулотларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади, аммо дам олишга катта эътибор беради.
Маълумотларга кўра, Криштиану кунига беш-олти маҳал қисқа муддат (бир-бир ярим соат) ухлайди, кечки овқатдан кейин дўстлари билан бирга вақт ўтказади ва соат 22:00 да сузиш машғулотларида қатнашади.