Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 23:50
  • 114
  • 30

Мазкур учрашувдан тушган маблағ хайр-эҳсон ишларига йўналтирилади.

Франция президенти Эмманюэль Макрон хайрия учрашувида майдонга тушди. Ивелин шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда давлат раҳбари тўп тепаётган жамоа 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирини президент пенальтидан урди.

Макрон 3-рақамли оқ либосда ҳаракат қилиб, Дидье Дешам, Дидье Дрогба, Кристиан Карамбё, Эден Азар каби собиқ футболчилар билан бир жамоада тўп тепди.


Мазкур учрашувдан тушган маблағ хайр-эҳсон ишларига йўналтирилади.

Ўхшаш янгиликлар