Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 18:50
  • 120
  • 30

Осиё Кубоги мусобақаси ярим финалидан жой эгаллаган Таиланд – Тожикистон учрашуви якунига етди.

Муросасич кечган баҳс асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилгач, қўшимча таймлар ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. "Лотерея"да таиландликлар 6:5 ҳисобида ғалабага эришиб, финалга чиқишди. Энди уларнинг финалдаги рақиби Ўзбекистон-Эрон қарама-қаршилиги ғолиб бўлади. Мағлуб бўлган жамоа Тожикистон билан 3-ўрин учун баҳсда тўқнаш келади.  

Осиё Кубоги

Ярим финал

Таиланд – Тожикистон 3:3 (пенальтилар бўйича – 6:5)

Голлар: Ворасак Срипангрипот 12', Алонгкорн Жанпҳон 29', Тҳердсак Чароенпҳонг 37' – Дилшод Саломов 19', Баҳодур Хожаев 22', 28'

Таиланд: 1.Арут Сенбат, 4.Крит Арансанялак, 6.Жирават Сорнвичиан, 7.Панут Киттизанувонг, 9.Супҳавут Тҳуеанкланг.

Захира: 12. Катавут Ҳанкампа, 10.Иттича Прарҳапхан, 2.Наронгсак Вингвон, 5.Ронначаи Жунгвоннсук, 13.Тҳердсак Чароенпҳонг, 8.Ворасак Срипангрипот, 3.Алонгкорн Жанпҳон.

Тожикистон: 2.Фируз Бекмуродов, 5.Самандар Ризомов, 4.Насратшо Исмоилов, 10.Нукруз Алимаҳмадов, 11.Комрон Алиев.

Захира: 1.Муродулло Алиқулов, 3.Абдуқаюм Умаров, 14.Дилшод Саломов, 7.Баҳодур Хожаев, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Файзали Сардоров, 12.Умед Кузиев, 13.Бахтиёр Солиев.


Ўхшаш янгиликлар