Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 01:50
  • 117
  • 30

Эронлик футболчи тез орада янги клуби билан шартнома имзолайди.

Италиянинг "Интер" клуби эронлик ҳужумчи Меҳди Таремини ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда таниқли ва энг ишончли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Тареми ва "Интер" аллақачон шартнома бўйича келишиб олишган. Ушбу битим 2026 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. Иккала томонда келишувни бир йилга чўзим имконияти ҳам бўлади. 

Манбанинг қўшимча қилишича, барчаси аллақачон ҳал бўлган. "Порту" клуби ҳам келишувдан хабардор.

Ўхшаш янгиликлар