Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 19:25
  • 105
  • 30

Муҳаммад Салоҳ "Вест Хэм"га қарши ўйин пайтида Юрген Клопп билан келиша олмай қолди.

79 дақиқада "Ливерпуль"да 3 кишилик ўзгариш амалга ошаётган пайтда Клопп Салоҳга қарата бир нималар деди, мисрлик эса мураббийнинг сўзларига эътироз билдира бошлади.

Салоҳ ва Клопп ўртасида жанжал юзага келди. Натижада Муҳаммад мутахассисга қарата қўли билан қандайдир ишораларни кўрсатди ва норозилигини билдирди.

Захирадан ўйинга қўшилишга тайёргарлик кўраётган Дарвин Нуньес Жо Гомес билан бирга "Ливерпуль" вакилларини тинчлантиришга уринишди.

Баҳс 2:2 ҳисобида якун топди.

Ўхшаш янгиликлар