"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 09:25
  • 105
  • 30

"Атлетик" футболчиси "Атлетико" билан баҳсда ирқчиликка дуч келди.

Ла лиганинг 33-тури доирасидаги баҳсда Мадрид клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи тайм охирида меҳмонлар вакили Нико Уильямс гол урди ва уни нишонлаганидан кейин бош ҳакам ўйинни 2 дақиқага тўхтатишга мажбур бўлди. Бунга "Атлетико" фанатларининг рақиб Уильямсни "маймун" деб ҳақорат қилишгани сабаб бўлди.

Мадрид клуби футболчилари Антуан Гризманн ва Коке мухлислардан ҳақорат қилишни тўхтатишни талаб қилишди.

"Атлетико" ўз мухлисларининг ҳаракатларини қоралаб чиқди. "Атлетико Мадрид" ирқчилик ва камситишнинг ҳар қандай кўринишига қарши", – деб ёзилади клуб баёнотида.




Ўхшаш янгиликлар