Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 17:00
  • 102
  • 30

Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Ўзбекистонга қарши кечадиган ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Кечирасиз, мен Индонезиянинг 1956 йилги Мельбурн Олимпиадасида иштирок этгани ҳақида хабардор эмасман. Бироқ эндиликда Индонезиянинг Олимпия ўйинларида қатнашиш вақти келди. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз.

Ярим финал осон бўлмайди. Аммо биз яхши формадамиз, ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик.

Биз кўнгилдагидек ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонига қарши ўйинини стадиондан томоша қилдим. Улар жуда яхши, шунингдек, рақибимиз барқарор, уюшқоқ ва интизомли жамоа ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, бирорта гол ўтказиб юбормаганини билиб олдим. Бунга асосий сабаб, улар ҳужумдан ҳимояга ва ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Балки айнан шу омил Ўзбекистоннни мусобақада энг кучли жамоалардан бирига айлантиргандир.

Мураббий сифатида Ўзбекистонга мағлуб бўлмаганман, бироқ бу жамоага қарши хотиралар мавжуд", — деди жанубий кореялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар