Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 01:50
  • 186
  • 30

Мураббий "Аталанта" ярим ҳимоячисини кўз остига олган.

"Ливерпуль" клубининг янги мавсум учун илк трансфер нишони аниқ. Клубга янги тайинланадиган бош мураббий Арне Слотнинг дастлабки хариди "Аталанта"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс бўлиши кутилмоқда. "Аталанта" футболчиси "Ливерпул"га таҳминан 50 млн еврога тушади. Копмейнерс ушбу мавсум "Аталанта" сафида 43 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва бешта ассист қайд этди.

Маълумот учун, 26 ёшли Тён Копмейнерс 2021 йилнинг августидан бери "Аталанта" сафида ўйнайди. Футболчининг "Аталанта" билан амалдаги шартномаси 2027 йидга қадар давом этади. 

Ўхшаш янгиликлар