Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 12:00
  • 99
  • 30

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг биринчи ўйинида ПСЖ устидан қозонилган ғалаба (1:0) эвазига Германия асосий еврокубок турнирида қўшимча жойга эга бўлди.

Германия Бундеслигаси УEФА коэффициентлари жадвалининг кучли 2 талигидан жой олишни кафолатлади, шунинг учун кейинги мавсумда Германиядан Чемпионлар Лигасида 5 та жамоа иштирок этади.



Келаси мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигасида 32 та эмас, 36 та жамоа қатнашиши режалаштирилган. Энди ҳар бир жамоа саккиз хил рақибга қарши саккизта ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар