"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 12:50
  • 108
  • 30

Леон Горецка Германия терма жамоаси қайдномасидан жой олмаслиги эҳтимоли бор.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка ўз ватанида ўтадиган Евро-2024 мусобақасида қатнашмаслиги мумкин, дея хабар берди "Sky Germany".



Қайд этилишича, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Горецканинг жамоадоши Александр Павловични март ойидаги ўртоқлик ўйинларига чақирган ва Нагельсманн Горецкага умид боғлаяптими ёки йўқлиги номаълум.

Леон Горецка жорий мавсум "Бавария" сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар