Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 10:25
  • 111
  • 30

«Барселона» бош мураббийи Хави «Жирона»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз рақибларга ғалабаларни совға қилмоқдамиз. Бундай ҳолат «Реал» билан икки марта содир бўлганди, бугун ҳам шундай бўлди.

Бу хатолар ривожланишимиз йўлидаги бир ҳодисадир. Бизнинг баъзи бир футболчиларимиз улғайишлари лозим. Улар тажриба олишлари учун шундай омадсизликларга ҳам учраб туришлари керак.

Бугунги ўйин жуда ёмон бўлди. Биринчи бўлимда жамоани ўйинидан қониқиш ҳосил қилгандим. Бироқ иккинчи бўлимда учта гол ўтказиб юбордик.

Бундай хатоларни тўғриласа бўлади. Хатолар руҳий ҳолат билан боғлиқ. Жорий мавсум футболчиларни индивидуал хатолари билан ёдда қолмоқда», -деди Хави.

Ўхшаш янгиликлар