"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 12:00
  • 99
  • 30

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Жирона"га қарши Испания чемпионати 34-тур доирасидаги ўйиндан сўнг ғазабда эди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Жиронадаги "Мунисипаль де Монтиливи" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Лапорта ўйиндан сўнг стадион атрофида "Бу бўлиши мумкинмас" деб бақирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан сўнг "Реал" муддатидан аввал Испания чемпиони бўлди. "Барса" эса турнир жадвалида "Жирона"ни ўтказиб юбориб, 3-ўринга тушиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар