"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 12:25
  • 93
  • 30

"Челси" ёзда 90 млн евро, шунингдек форвард Ромелу Лукаку ва яна бир ёш футболчини таклиф қилган ҳолда "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенни харид қилишга уриниб кўради.

Нигериялик ҳужумчининг шартномасида 120 млн евролик товон пули бор. Лондон клуби Лукаку ва истиқболли ўйинчини таклиф қилган ҳолда Осимхен билан шартнома имзолаш учун нархни туширмоқчи. Шу билан бирга, Лукакунинг "Челси"да ўйнашни хоҳламаётгани таъкидланмоқда.

Осимхен жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 4та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар