Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 22:50
  • 114
  • 30

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Ўзбекистонда яшаб келаётган христиан динига мансуб инсонларни "Пасха" байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, жароҳатлар ва йўқотишлар бизга панд бераяпти. Ўша Жасур Хакимов билан боғлиқ вазиятни ҳам шу факторлар қаторига қўшса бўлади. Ҳаракат қилдик, бироқ бизнинг кунимиз эмас экан. "Навбаҳор"га навбатдаги баҳсларда омад тилайман.

- Бугунги мағлубиятга асосий сабабни нима билан изохлайсиз?

- Айтиб ўтдим, йўқотишлар. Жамоа таркиби янги, вақт керак. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин руҳиятга ҳам кўп нарса боғлиқ. Назаримда бугун кучли таркибга эга "Навбаҳор"га ўйиндан олдиноқ мағлуб бўлиб майдонга тушгандек кўринаяпмиз.

- Ўтказиб юборилган голлар дарвозабон хатоси билан боғлиқми?

- Дарвозабон ёки бошқа футболчи майдонга тушиш учун тайёрлиги ҳақида шифокор билан гаплашамиз. Рақобат бор, ва бу биз учун муҳим. Ютқазганимизда фақат дарвозабон айбдор бўлмайди.


Ўхшаш янгиликлар