2016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 00:50
  • 564
  • 30

Ренату Саншеш мавсум сўнггида ПСЖга қайтади.

"Рома" 26 ёшли португалиялик хавбекни 15 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олганди. Аммо, римликлар бу банддан фойдаланмасликка қарор қилишди.

Саншеш "Пари Сен-Жермен"га қайтади. Парижликлар футболчини сотишга тайёр.

Европа чемпиони жорий мавсум "Рома" таркибида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. У турли жароҳатлар ва соғлигидаги муаммолар сабаб 22та ўйинни ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар