Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 15:50
  • 108
  • 30

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот беришда давом этамиз.

Қозоғистон

4–5 май кунлари Қозоғистон Премьер-лигасининг 7-тур учрашувлари ўтказилди.

"Қизилжар" (Петропавловск) – "Турон" (Туркистон) – 0:1

Гол: Соколенко, 56 (0:1)

Голга айланмаган пенальти: Цуцкич, 72 ("Турон")

"Женис" (Астана) – "Елимай" (Семей) – 1:2

Голлар: Корнетт, 61 (0:1); Перцух, 77 (0:2); Зульфиу, 90+2 (1:2)

Четлатиш: Жунусов, 40 ("Женис")

"Қайрат" (Алмата) – "Атирау" (Атирау) – 1:0

Гол: Сейдахмет, 52 (1:0)

Голга айланмаган пенальти: Эуженио, 43 ("Атирау")

Четлатиш: Суарес, 81 ("Атирау")

"Тобол" (Костанай) – "Жетису" (Талдиқўрғон) – 1:0

Гол: Купер, 7 (1:0)

Четлатиш: Абдулла, 87 ("Тобол")

"Актобе" (Актобе) – "Астана" (Астана) – 1:1

Голлар: Куат, 23 (0:1); Умаев, 77 (1:1)

Четлатиш: Куат, 41 ("Астана")

"Шахтер" (Қарағанда) – "Қайсар" (Қизилўрда) – 0:0

Мазкур турдан сўнг турнир жадвалида етакчи ўзгарди. "Тобол" 6 ўйин ўтказганига қарамай, 12 очко билан карвонбошилик қилмоқда. Ундан кейинги поғоналарда биратўла тўрт клуб 11 очкодан жамғарган.

Тўпурарлар рўйхатида "Актобе"нинг икки нафар футболчиси — Максим Самородов, Идрис Умаев (Россия) ва "Қизилжар"нинг беларуслик ярим ҳимоячиси Евгений Березкин 4 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда. "Ордабаси"нинг ўзбекистонлик вингери Жасур Яхшибоев ҳисобида учта гол мавжуд.

Чемпионатнинг 8-тур учрашувлари 11–12 май кунлари ўтказилади.

11 май

"Турон" – "Жетису"

12 май

"Елимай" – "Шахтер"

"Қизилжар" – "Актобе"

"Женис" – "Қайрат"

"Астана" – "Қайсар"

"Ордабаси" – "Тобол"

Тожикистон

Тожикистон чемпионатида 5-тур учрашувлари ўтказилиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Регар-ТадАЗ" — "Эсхата" 2:0

"Истиқлол" — "Ҳосилот" 3:1

"Панжшер" — "Кўктош" 2:1

"Равшан" — "Истаравшан" 1:0

"Барқчи" — "Хўжанд" 0:1

КМБА — "Вахш" 1:0

Турнир жадвалида Никола Лазаревич мураббийлигидаги "Истиқлол" 100 фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Икки очко ортда бораётган КМБА пойтахтликларнинг асосий таъқибчиси бўлиб турибди.

6-тур учрашувлари 10–15 май кунлари ўтказилади.

Тўпурарлар жадвалида "Истиқлол"нинг нигериялик ҳужумчиси Блессинг Элеке 5 та гол билан етакчилик қилмоқда.

Қирғиз Республикаси

27–28 апрель кунлари мамлакат чемпионатининг 6-тур учрашувлари ўтказилиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Мурас Юнайтед" — "Талант" 3:1

"Дордой" — "Илбирс" 2:0

"Алга" — "Кирғизалтин" 1:2

"Алай" — "Нефтчи" 1:1

Турнир жадвалида таъқибчиларидан битта кам ўйин ўтказган "Абдиш-Ата" пешқадамлик қилмоқда. "Дордой" ва "Талант" кейинги ўринларда бормоқда.

Чемпионатнинг 7-тур учрашувлари 8–10 май кунлари ўтказилади.

Шунингдек, май ойида бошида Қирғиз кубогининг чорак финалчилари аниқланди. Қуйидаги жуфтликлар ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

"Талант" — "Дордой"

"Алга" — "Абдиш-Ата"

"ОшМУ-Алдиер" — "Мурас Юнайтед"

"Нефтчи" — "Алай"

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 12-тур учрашувлари 4 май куни ўтказилиб, қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Небитчи” – “Аркадағ” – 0:4

Голлар: 3,9, 26 Алтимурад Аннадурдиев, 12 Шамамед Хидиров (“Аркадағ”)

“Шагадам” – “Аҳал” – 0:2

Голлар: 56 Акмамед Метдаев, 88 Гурбан Аннаев (“Аҳал”)

“Энергетик” – “Копетдағ” – 0:0

“Марв” – “Ашхобод” – 1:0

Гол: 37 (п.) Сохбет Аллануров (“Марв”)

Турнир жадвалида, кутилганидек, “Аркадағ” очко йўқотмаган ҳолда етакчиликни сақлаб турибди. Яқин таъқибчи саналган “Аҳал” 6 очко ортда бормоқда.

Жамоа номи Ўйинлар сони Ғалаба Дуранг Мағлубият Тўплар нисбати Очко
1 "Аркадағ" 10 10 0 0 51-5 30
2 "Аҳал" 11 8 0 3 23-10
24
3 "Алтин-Асир" 9 6 0 3 17-12
18
4 "Марв" 11 6 0 5 9-18
18
5 "Шагадам " 10 5 0 5 13-12
15
6 "Ашхобод" 11 4 1 6 10-19
13
7 "Небитчи" 11 4 0 7 10-20 12
8 "Копетдаг" 10 1 3 6 6-20
6
9 "Энергетик" 11 0 2 9 6-29
2


Ўхшаш янгиликлар