Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 16:50
  • 96
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Ҳарри Магуайр жароҳати туфайли сафдан чиқди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.

Футболчи тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа футболчи қолган учрашувларда майдонга тушмайди.

31 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 22 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

6 май куни "Манчестер Юнайтед" сафарда "Кристал Пэлас" билан учрашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар