Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 17:00
  • 111
  • 30

Уругвай термаси бош мураббийи Марсело Бьелса ҳаваскорлар лигасида тўп тепаётган 24 ёшли футболчи Вальтер Домингесни терма жамоага жалб этди.

Бу ҳақда "TNT Sports" хабар бермоқда.

Жанубий вакили май ойи охирида 2024 йилги Америка Кубогига тайёргарлик йиғинини ўтказади. Домингес "Хувентуд Сориано" жамоасида ўйнайди, у жорий мавсум 39 та ўйинда 57 та гол урди.



Бьелса Уругвай терма жамоасида 2023 йилнинг май ойидан буён ишлайди. Унинг қўл остида терма жамоа барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 6 та ғалаба, 2 та мағлубият аламини тотиб кўрган ва 1 бор дуранг ўйнаган.

2024 йилги Америка Кубоги 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар