Бьелса ҳаваскор футболчини Уругвай терма жамоасига чақирди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 18:00
  • 93
  • 30

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса ҳаваскорлар лигасида ўйнайдиган 24 ёшли футболчи Вальтер Домингесни терма жамоага чақирди.

Жанубий Америка терма жамоаси май ойи охирида 2024 йилги Америка кубогига тайёргарлик йиғинини ўтказади. Домингес "Ювентуд Сориано" клубида ўйнайди, у жорий мавсумда 39 та ўйинда 57 та гол урди.

Бьелса Уругвай терма жамоасида 2023 йилнинг май ойидан буён ишлаяпти. Унинг қўл остида терма жамоа барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 6 та ғалаба, 2 та мағлубият аламини тотиб кўрган ва яна 1 бор дуранг ўйнаган.

2024 йилги Америка кубоги 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар