"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 18:25
  • 96
  • 30

Бельгияликлар Даниэль Перецни ижарага олмоқчи.

Бельгиянинг "Андерлехт" жамоаси Германиянинг "Бавария" клуби дарвозабони Даниэль Перецга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Nieuwsblad Sport".



Хабар қилинишича, бельгияликлар 23 ёшли Перецни ижарага олиш истагида. Бироқ якуний қарор шу ёзда шартномаси тугайдиган Каспер Шмейхелнинг келажагига боғлиқ бўлади.

Даниэль Перец жорий мавсум "Бавария" таркибида 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ўтказиб юборди. Испроиллик посбон 4 та учрашувда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. 

Ўхшаш янгиликлар