Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 18:50
  • 84
  • 30

Малайзия ва "Селангор" жамоаси ҳужумчиси Файсал Ҳалим жабрдийдага айланди.

Ушбу ҳодиса Петалинг-Жаядаги савдо марказида бўлиб ўтди. Гумонланувчи сифатида 20 ёшли йигит ҳибсга олинган. Футболчи бўйни, елкаси, қўли ва кўкрагидан иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва унинг аҳволи барқарор.



Айни пайтда жиноят сабаблари аниқланмоқда. Селангор султони Шарафутдин Идрис хавотир билдирди ва ҳуқуқ-тартибот идораларини ҳужум футбол безорилиги билан шуғулланган гуруҳ томонидан амалга оширилгани эҳтимолини текширишга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар