Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда 11-ўринга кўтарилди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 22:00
  • 159
  • 30

ФИФА томонидан футзал миллий жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 1288,96 очко жамғарган ҳолда, 11-ўриндан жой олди.

Бразилия терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Амалдаги Жаҳон чемпиони Португалия эса Испанияни ортда қолдирган ҳолда иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Эрон ва Аргентина жамоалари кучли бешликдан ўрин олган.

Ушбу беш жамоа ва Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида 1-саватчага жойлаштирилади. 2-саватчада эса Марокаш, Қозоғистон, Таиланд, Франция, Украина ва Парагвай жамоалари бўлади. Шу тариқа футзал бўйича ЖЧ-2024 иштирокчилари ФИФА рейтингида эгаллаган ўринларига қараб сараланади ва гуруҳларга ажратилади.

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё жамоалари орасида 3-ўринни банд этган.

1-сават
Ўзбекистон
Бразилия
Португалия
Испания
Эрон
Аргентина

2-сават
Марокаш
Қозоғистон
Таиланд
Франция
Украина
Парагвай

3-сават
Хорватия
Янги Зеландия
Венесуэла
Афғонистон
Коста-Рика
Тожикистон

4-сават
Нидерландия
Гватемала
Панама
Ангола
Ливия
Куба

Ўхшаш янгиликлар