Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 22:25
  • 141
  • 30

Эрон чемпионатининг 26-туридан жой олган "Нассажи Мазандаран" ҳамда "Персеполис" ўртасидаги баҳси якунига етди.

"Персеполис" шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов учрашувни асосий таркибда бошлади. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси 6 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 50 дақиқасида меҳмонлар вакили Рафеи ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олиб, "Персеполис"ни оғир ҳолатга солиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб "Нассажи Мазандаран" ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар ҳам Остон Ўрунов катта саҳнага чиқди ва 68 дақиқада учрашувдаги иккинчи голини уриб, "Персеполис"га ғалаба тақдим этди.


ГОЛ ВИДЕОЛАРИ

ЭРОН ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ


Ўхшаш янгиликлар