Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 23:00
  • 120
  • 30

Дэвид Мойес "Вест Хэм" бош мураббийлигидан кетади.

Лондон клуби расмий сайтининг маълум қилишича, мутахассис мавсум охирида жамоа билан хайрлашади.

Олдинроқ, "Вест Хэм"ни Хулен Лопетеги бошқариши эълон қилинган эди.

Мойес 2019 йилнинг декабридан бери лондонликлар билан ишлаб келмоқда.

"Вест Хэм" унинг қўл остида Европа лигаси ярим финалигача борди ва ўтган мавсум Конференциялар лигасида зафар қучди.

АПЛ ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар