БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 01:25
  • 165
  • 30

БАА чемпионатининг 22-турида "Шабаб Ал Аҳли" "Шаржа"ни қабул қилди.

Азиз Ғаниев баҳсни захирада бошлаганига қарамай 84 дақиқада Даббур ўрнига баҳсга қўшилди. Учрашув 3:1 ҳисобида "Шабаб Ал Аҳли"нинг ишончли ғалабаси билан якун топди.


"Шабаб Ал Аҳли" - "Шаржа" 3:1

Голлар: Ал Гассани 17, Да Круз 67, 86 - Кайо 10.

"Шабаб Ал Аҳли": Ҳамза, Носир, Ренан, Планич, Жамил (Сулаймон 3), Гильерме (Юри 84), Иззатуллоҳи, Брено Лемос, Ал Гассани, Даббур (Ғаниев 84), Картабия (Да Круз 65).


БАА чемпионати жадвалида "Шабаб Ал Аҳли" 21та баҳсда 46 очко тўплаб биринчи ўринда кетаётган "Ал Васл"дан 9 очко ортда қолмоқда, аммо чемпионлик учун имкониятларини сақлаб турибди.


БАА чемпионати жадвали

Ўхшаш янгиликлар