Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 18:50
  • 72
  • 30

Суперлига 6-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви давом этмоқда.

Суперлига

6-тур

"Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (LIVE)

7 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Голлар: Беҳруз Асқаров 8', Кими Мерк (Умар Адҳамзода) 15', Кими Мерк (Достон Ҳамдамов) 39' – Аббос Отахонов (Аброр Тошқўзиев) 31'

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Санжар Назаров

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Давронбек Акмалов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 28), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (с), 22.Умар Адҳамзода, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 10.Драган Черан, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 31.Муҳаммадали Усмонов, 79.Абдушукур Махаматов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 4.Керим Палич, 7.Сардор Абдураимов, 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов, 22.Шаҳзод Ғофурбеков (88.Сирожиддин Қўзиев, 28), 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович (8.Искандар Шайкулов, 28), 97.Бобан Жоржевич.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Ризо Яздандўст, 6.Худойшукур Сатторов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, .

Огоҳлантириш: Шаҳзод Ғофурбеков (3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




45+1. Зарба! Диёр Холматовнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш ҳосил қилди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Сирожиддин Қўзиев тушунарсиз паси орқали тўпни Назаровга топшираб қўя қолди. 

41. "Металлург" ҳимояси абгор аҳволда эканлиги боис Кими Мерк ҳужумда яйраб ўйнамоқда. 

39. ГОЛ! "Пахтакор" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Достон Ҳамдамовнинг қулай пасидан сўнг Кими Мерк ҳисобни оширди – 3:1!

36. Саиднуруллаев майдон марказида қоидани бузди. Эргашев тўпни ўйинга киритди. 

32. VAR голни текширди ва уни инобатга олди.

31. ГОЛ! Тошқўзиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Аббос Отахонов бош билан тўп киритди – 2:1!

28. "Металлург"да 2 та алмаштириш: Йосович ўрнига Шайкулов, Ғофурбеков ўрнига Қўзиев ўйинни давом эттиради.

28. "Пахтакор"да ўзгариш: Асқаров ўрнига Саиднуруллаев тушди. 

27. "Металлург" томонидан амалга оширилган бурчак зарбасидан кейин Владимир Назаров тўпни осонлик билан илиб олди. 

24. Биринчи гол муаллифи Беҳруз Асқаровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

20. Марко Миличковичнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

18. "Металлург" ҳам қандайдир қаршилик кўрсатишга уринмоқда, лекин жамоа "Пахтакор" фонида анча ожиз кўринмоқда. 

15. ГОЛ! Адҳамзода ўзига хос рейд уюштириб, Кими Меркни пас билан таъминлади. Қирғизистонлик футболчи эса чап оёқда дарвозани ишғол қилди – 2:0!

12. Достон Ҳамдамов дастлабки дақиқаларданоқ анча фаол ва ҳақиқий сардорлардек ҳаракат қилмоқда.  

8. ГОЛ! Ҳамдамов бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи Эргашев тўпни бош билан қайтаргач, у Беҳруз Асқаровга келиб тушди, "шерлар" футболчиси эса тўпни тўғри дарвоза тўрига жойлаб қўйди – чиройли гол! 

7. Зарбааа! Достон Ҳамдамовнинг яқин масофадан зарба бергач, Раҳим Давронов тўпни қайтарди, бурчак зарбаси.  

7. Қанотдан ошириб берилган тўпни Иван Йосович майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

4. Диёр Холматовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

3. Ғофурбеков чап қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Адҳамзодани йиқитди ва сариқ карточка олди.  

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар