Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:3 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 20:25
  • 87
  • 30

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тури доирасидаги ОКМК – "Насаф" учрашуви бошланди.

 

ОКМК - "Насаф" - 1:3 LIVE
7 май 2024 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
ВАР: Иброҳим Исмоилов
АВАР: Ришат Нугманов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Голлар: Сардор Раҳмонов 22, - 1:0 (Миржамол Қосимов). Акмал Мозговой 27, - 1:1. Зоран Марушич 45+3, - 1:2 (Ислом Кенжабоев). Зоран Марушич 60, - 1:3 (Шерзод Насруллаев).

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акромжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Бахтиёржон Қосимов, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 28.Арихиро Сентоку, 95.Милан Шкрбич (18.Азиз Холмуродов, 46), 99.Иракли Рухадзе
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 25.Дилшод Ёқубов, 11.Муроджон Тошматов, 14.Азизбек Баҳромов, 21.Саидафзалхон Ахроров, 27.Али Абдураҳмонов, 77.Нодирбек Абдураззоқов, 88.Мурат Ерматов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури, 77.Ойбек Бозоров
Захира: 91.Зафар Сафаев, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобир Абдиҳолиқов, 20.Виктор да Сильва, 21.Дониёржон Нарзуллаев, 25.Бекжон Рахматов, 30.Темур Чогадзе, 44.Шаҳзод Акромов, 88.Марко Станоевич  

 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


60. ГОЛ! ЗОРАН МАРУШИЧ! 1:3. Чап қанотдан Шерзод Насруллаевнинг ажойиб узатмасидан кейин Марушич боши билан гол урди! 

56. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми вақтида Жигаури йиқтилди, меҳмонларда жарима тўпи

55. ОКМКнинг ҳужуми вақтида Комилов йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди. ВАРни эшитмоқда бош ҳакам, йўқ пенальти йўқ топилди.

51. ЗАРБА! Иракли Рухадзенинг бурама зарбаси ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. ОКМК. Шкрбич ўрнига Холмуродов тушди


45+5. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча ҳисоб 1:2

45+3. ГОЛ! ЗОРАН МАРУШИЧ! 1:2. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми, Бозоров-Кенжабоев-Марушич комбинациясини Зоран гол билан якунлади - 1:2.  ГОЛНИ КЎРИШ

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

45. Бош ҳакам ВАРни томоша қилди ва ОКМК дарвозасига пенальти белгилаш учун асос йўқ деб топди

42. ЗАРБА! Мозговойнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Илёсов ушлаб олди!

40. ЗАРБА! Насруллаевнинг чап қанотдан узатган тўпини Марушич боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

33. Бугун "Насаф" сафида ҳимоячи Игорь Голбан жароҳат сабаб майдонга туша олмаяпти.

27. ГОЛ! АКМАЛ МОЗГОВОЙ 1:1. Бурчак тўпидан кейин Мозговой гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. ГОЛНИ КЎРИШ



25. УХХХХ! "Насаф"нинг ҳужуми, кетма-кет зарбалардан кейин тўп майдонни тарк этди. Илёсов тўпни қўлидан чиқариб юборганди...

22. ГОЛ! САРДОР РАҲМОНОВ 1:0. Миржамол Қосимовнинг заргарона узатмасидан кейин Раҳмонов боши билан ажойиб гол урди, бу вазитда Абдувоҳид Неъматов ожиз эди.  ГОЛНИ КЎРИШ




10. Бугун ОКМК сафида жароҳат туфайли бир қатор футболчилар майдонга туша олишмайди: Сардор Мирзаев, Шоҳруҳ Гадоев, Рубен Санчес, Ислом Тўхтахўжаев, Гиорги Папава ҳамда Дилшод Аҳмадалиев.

7. Ойбек Бозоров йиқитилди. "Насаф" жарима тўпига эга бўлди. Стандартдан йўлланган зарбадан кейин бурчак тўпига эга бўлишди меҳмонлар. Бурчак тўпи самара келтирмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар