Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 21:50
  • 129
  • 30

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Реал Мадрид"га қарши Европа Чемпионлар лигаси ярим финали жавоб учрашувидан олдин йўқотишга учраганини маълум қилди.

Немис жамоаси ўз баёнотида "Штутгарт"га қарши Бундеслига ўйинида Рафаэль Герреронинг жароҳат олганини ҳамда еврокубокнинг муҳим беллашувида "Бавария"га ёрдам беролмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид"га қарши ярим финалнинг илк баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Герреро жорий мавсум "Бавария" сафида барча турнирларда 28 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар